АҚШ Хитойга Ҳонгконгдаги вазият сабабли жиддий оқибатлар билан таҳдид қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Хитойни Ҳонгконгдаги вазият ёмонлашса, “жиддий иқтисодий оқибатлар” кутиши мумкинлигини айтди.
Болтон “қитъадаги Хитойга 60 фоизга яқин инвестиция Ҳонгконг орқали келишини” таъкидлаб ўтган.
“У ерда инглиз тизимига асосланган ишончга лойиқ суд тизими мавжуд, судлари холис ҳисобланади. Агар Ҳонгконг Хитой ҳукуматининг ёмон қарори сабабли бу нуфузини йўқотса, Хитой учун жиддий иқтисодий оқибатлар бўлади”, деб айтган Болтон.
У, шунингдек, АҚШ конгрессида Ҳонгконгдаги воқеалар сабабли “ўзгарувчан кайфиятлар” кузатилаётганини, Хитой ҳукуматининг у ерда хатога йўл қўйиши “Капитолий тепалагида портлаш келтириб чиқариши мумкинлигини” айтган.
“Хитой етакчилари Ҳонгконгда амалга ошираётган қадамларига эътиборли бўлишлари лозим. АҚШдаги одамлар Тяньаньмэнь майдонидаги воқеаларни унутишмаган. Улар танклар олдида турган эркак сурати, озодлик ва демократияни сўраган хитойликлар овозларини эслашади. Ҳонгконгда шундай хотираларни вужудга келтириш катта хато бўлади”, деб қўшимча қилган Болтон.
Бу орада АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин “Ҳонгконг муаммосини тез ва инсонийлик билан ҳал қилишни истаётганига” ишонч билдирган.
“Мен президент Си Цзиньпинни яхши биламан. У ўз халқини қаттиқ ҳурмат қиладиган ажойиб етакчи. У, шунингдек, “кескин ишларда” ҳам яхши инсон. Менда агар президент Ҳонгконг муаммосини тез ва инсонийлик билан ҳал қилишни истаса, буни қила олишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”, деб айтган Трамп.
Ҳонгконгда июнь ойидан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, намойишлар тўхтамаса, Пекин Ҳонгконг устидан назоратни кучайтириши мумкин.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024