Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Кашмир бўйича маслаҳатлашувларига Ҳиндистон ва Покистон таклиф этилмади
Ҳиндистон ва Покистон вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Жамму ва Кашмир штати атрофидаги вазият бўйича ёпиқ маслаҳатлашувларида иштирок этмайдилар. Маслаҳатлашувлар 16 августга белгиланган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Польша доимий ваколатхонасида хабар қилинди.
“Учрашув кенгашнинг ёпиқ маслаҳатлашувлари шаклида ўтгани сабабли бизда тегишли давлатлар вакилларини таклиф қилиш амалиёти йўқ. Шу сабабли, эртанги йиғилишда на Ҳиндистон, на Покистон вакиллари иштирок этади”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, учрашувда Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси вакилларигина иштирок этади. Маслаҳатлашувлар Хитой сўровига кўра ўтказилмоқда.
Покистон 5 августда Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штати мақомини пасайтирганига кескин муносабат билдирган. Шундан кейин томонлар чегарага қўшинлар торта бошлагани хабар қилинган.
Таъкидлаш жоиз, икки давлат Кашмир учун уч марта жанг қилишига тўғри келган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026