Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кашмирдаги отишмада покистонлик ва ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғидаги отишмада Покистоннинг 3 ҳарбийси ва Ҳиндистоннинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press Of Pakistan ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, тўқнашувлар “кўплаб ярадорлар ва истеҳкомларга шикаст етишига” олиб келган.
Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб, ҳинд ҳарбийлари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни рад этган, бироқ покистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Кашмир князлиги ҳудуди 1947 йилдан бери икки давлат ўртасидаги баҳсга сабаб бўлиб келмоқда. Айни вақтда ҳудудда давлат чегараси мавжуд бўлмай, унинг ҳудуди назорат чизиғи билан ажратилган. Кашмирнинг Ҳиндистондаги ҳудудида Ҳиндистондан ажралиш учун курашувчи гуруҳлар ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026