Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Зеленский 1 сентябрда Польшада учрашиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп август охирида Польшага ташриф буюриб, у ерда 31 августдан 2 сентябргача қолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
1 сентябрда Трамп Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирларда Украина президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этади. Икки давлат етакчиси айнан шу тадбирлар давомида учрашиши мумкинлиги айтилган.
Трамп ва Зеленский ҳали бирор марта учрашмаган ва фақат бир мартагина телефон орқали суҳбатлашган. Трамп суҳбат чоғида украиналик ҳамкасбига аввалги президент Пётр Порошенко каби учрашув ҳақида сўраши ва Вашингтонга келиши кераклигига ишора қилган.
Ўз вақтида Порошенко Трамп билан учрашиш ва у билан Овал хонасида суратга тушиш учун мўмайгина пул тўлаган. Маълум қилинишича, Украинанинг собиқ президенти бу мақсадда Трампнинг ўша вақтдаги адвокати Майкл Коэнга 400 мингдан 600 минггача доллар тўлаган.
Мавзуга оид
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026
Трамп: Эрон билан келишув ҳали якунланган эмас
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
23:07 / 17.06.2026