Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти Ўзбекистон транспорт воситаларига мамлакат ЭИЗ ва портларига киришга рухсат берди
Фото: Business Turkey Today
Ўзбекистон Республикаси давлат рақамли юк транспорт воситаларига Туркия давлатининг эркин иқтисодий зоналари ва портларига киришга ҳамда юк ортишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги томонидан ҳар йили тақдим этиладиган квоталар меъёрида Ўзбекистон Республикаси давлат рақамли юк транспорт воситаларига Туркия давлатининг эркин иқтисодий зоналари ва портларига киришга ҳамда юк ортишга рухсат бериш бўйича Туркия президентининг қарори қабул қилинди.
“Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва транспорт воситаларига катта қулайлик яратиб, юк ташиш ҳажмининг ошишига хизмат қилади”, - дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026