Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан қонунчилик нормаларини қатъий таъминлашни талаб қилди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги “Тузбозор” маҳалласида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Ҳаким Пўлатов мурожаатномасини ўз ваколати доирасида ўрганиб чиқади ва тегишли давлат органларига масалани ҳал этиш учун юборади. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Ҳаким Пўлатов Facebook ижтимоий тармоғида мустақиллик йиллари давомида Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биносида бошқа ташкилотлар ноқонуний жойлаштирилганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам берилишини сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 122-сонли фармойишининг 1-бандида Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта-таълим, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман қилинган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлашлари лозим.
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан қонунчилик нормаларини қатъий таъминлашларини талаб қилади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024