23:00 / 17.08.2019
11533

Ла Лига. «Реал» 10 футболчи бўлиб «Сельта»ни мағлуб этди

Испания чемпионатида 1-тур ўйинлари давом этмоқда.

«Реал» сафарда «Сельта» билан ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

12-дақиқада Бэйлнинг чап қанотдан оширган тўпини Бензема яқин масофадан дарвозага йўллади. 56-дақиқада Модрич рақибининг оёғини босиб олгани учун майдондан четлатилди. 

61-дақиқада Кроос узоқдан кучли зарба билан чиройли гол урди. 80-дақиқада Лукас ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Сўнгги дақиқада Лосада 1та жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Ла Лига, 1-тур
Сельта – Реал Мадрид 1:3 

17 август, «Балайдос» стадиони
Голлар: 0:1 – 12 Бензема, 0:2 – 61 Кроос, 0:3 – 80 Васкес, 1:3 – 90 Лосада. 
Сельта – Рубен Бланко, Оласа, Васкес, Костас, Араухо, Денис Суарес, Мендес, Лоботка (Систо, 75), Бельтран (Диоп, 83), Фернандес (Лосада, 88), Аспас.
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Васкес, 69), Кроос, Бэйл (Иско, 75), Бензема (Йович, 81).
Огоҳлантиришлар: Васкес (7), Рубен Бланко (12), Аспас (12), Винисиус Жуниор (36), Фернандес (49), Одриосола (64), Костас (74).
Четлатиш: Модрич (56).

Top