Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда Донбасс осмонида уриб туширилган «Боинг» иши бўйича суд жараёнини тўхтатиб туришни сўрашмоқда
Малайзиянинг учта ноҳукумат ташкилоти Донбасс осмонида уриб туширилган «Боинг» МРН17 иши бўйича суд жараёнини тўхтатиб туришни сўради. Бу ҳақда The Star газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Perdana фонди, Адолатли дунё учун халқаро ҳаракати (JUST) ҳамда Global Research ташкилоти Малайзия ва Нидерландия бош вазирларига мурожаат қилиб «кўплаб муҳим саволларга жавоб олинмагани» учун суд жараёнини номаълум муддатга қолдиришни сўради.
16 август куни «Боинг» қулаши ишини ўрганаётган германиялик хусусий детектив Йозеф Реш ушбу ҳалокат бўйича янги маълумотларни беришга тайёрлигини билдирди. Унинг адвокати мактубида ёзилишича, аввалроқ Реш бу маълумотларни жаҳон ОАВлари иштирокида терговчиларга беришга уринган ва терговчиларнинг рад жавобларидан ҳайратда қолган.
Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган Malaysia Airlines авиакомпаниясига қарашли «Боинг-777» самолёти 2014 йил 17 июлда Донецк областида ҳалокатга учраган. Самолётда бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Халқаро тергов самолёт «Бук» ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган деган хулосага келган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026