Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Махсустранс» чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Қарағанда билан ҳамкорлик бошлади
Қарағанданинг Майқудуқ туманида синов лойиҳа тариқасида "Махсустранс ИЧБ" ДУК ёрдами билан Тошкентда қурилган андоза асосида 20 та махсус чиқинди йиғиш майдонлари ташкил этилди.
Ушбу майдонлар тўсилган, зарур коммуникацияларга уланган, ёритилган бўлиб, унга маиший, пластик ва бошқа турдаги чиқиндиларни йиғиш учун бир неча қутилар жойлаштирилган. Бунгача Қарағандада контейнерлар бундай махсус жойларда бўлмаган.
Ҳажми 750 литр бўлган чиқинди қутилари шакл ва кўриниши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Уларда жамланган чиқиндиларни махсус юк машиналари белгиланган полигонга олиб бориб ташлайди. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, аҳолининг махсус чиқинди йиғиш майдонларига кўникиш жараёни қийин кечмоқда. Баъзилар эса ҳали ҳам чиқиндиларни кўчалардаги алоҳида қутиларга ташламоқда.
Қайд этиш жоиз, Қарағандада чиқиндиларни сараланган ҳолда йиғиш тажрибаси аввалдан йўлга қўйилган. У ерда аҳоли қоғоз, пластмасса ва бошқа чиқиндиларни ажратган ҳолда қутиларга ташлайди. Қоғоз ва пластмасса чиқиндилари қайта ишлаш учун Москвага юборилади. Бошқа турдаги чиқиндилар эса шаҳардан 15 км масофада жойлашган чиқинди полигонига олиб борилади.
“Махсустранс ИЧБ” ДУК ўз навбатида, чиқиндиларни бирламчи саралаш бўйича Қарағанда тажрибасини ўрганмоқда ва Яккасарой туманида бу борадаги синов лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:50
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026