Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўзи бошқараётган автобусни назоратдан яширмоқчи бўлган ҳайдовчи ишдан бўшатилди
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобуслар қатновини тўғри ташкил этиш, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида ўрнатилган GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилиб, ҳатто ишдан бўшатилаётгани ҳақида илгари ҳам бир неча бор хабар берилганди.
8-автобус саройи тасарруфидаги 85-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Т.Ғ. ҳам шу тарзда ишдан бўшатилди. У GPS трекер картасини олиб ташлаб, ўзи бошқараётган автобусни назоратдан яширмоқчи бўлгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Қайд этилишича, Т.Ғ. 1994 йилдан буён ушбу автобус саройида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келади. Ҳамкасблари ўртасида ҳам яхшигина обрў-эътибор қозонган.
“Аммо, эришган ютуқлари унга белгиланган қонун-қоидаларни бузиш ёки четлаб ўтиш ҳуқуқини бермаслигини у вақтида тушуниб етмади.
Тизимда қатъий тартиб-интизомни йўлга қўйиш, қатновлари доимийлигини таъминлаш мақсадида ана шундай кескин чоралар давом эттирилади”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.
Мавзуга оид
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026