Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп сотиб олмоқчи бўлаётган Гренландиянинг тахминий нархи маълум қилинди
Фото: Reuters
Дунёдаги энг катта орол ҳисобланмиш Гренландиянинг нархи 10 трлн долларгача етади. Оролни бундай нархга Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети профессори Константин Ордов баҳолади.
Аввалроқ Wall Street Journal нашри АҚШ президенти Дональд Трамп Данияга тегишли бўлган Гренландияни сотиб олиш ғоясини кўриб чиқаётганини маълум қилган. Бундай уринишни ўз вақтида президент Гарри Трумэн амалга оширган. У орол учун 100 млн доллар таклиф қилган.
“Майдароқ оролларнинг бир квадрат километри 5 млн доллар экани ҳисобга олинса, орол нархи 10 трлн долларгача етиши мумкин. Бу эса АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпига тенг ва жуда шубҳали иқтисодий самарадир”, деб айтган Ордов.
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг доценти Александр Тимофеевнинг айтишича, Гренландияда олтин, платина, уран, ноёб металлар ва нефть конлари бор.
Мавзуга оид
09:30 / 10.04.2026
Трамп НАТОдан норозилигини билдириб, Гренландияни эслади
22:10 / 31.03.2026
Трамп атрофидагилар Гренландияда «таъсир ўтказиш» операцияларини бошлади
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
08:40 / 23.02.2026