Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашраф Ғани Кобулдаги терактда «Толибон»ни айблади
Афғонистон президенти Ашраф Ғани пойтахт Кобулдаги тўй маросими вақтида содир этилган ва 63 киши ўлимига сабаб бўлган терактни қоралади. У «Толибон» ҳаракати бу ҳодиса учун айбни ўз зиммасидан соқит қила олмаслигини маълум қилган.
Афғонистон раҳбари толиблар ушбу терактга алоқадор эмаслиги ҳақида баёнот берганидан кейин ўз твиттерида «Толибон» террорчилар учун платформа тақдим этиб бергани туфайли бу теракт учун айбни зиммасидан соқит қила олмаслигини билдирган.
Ашраф Ғани вазиятни таҳлил қилиш ва келгусида аҳоли ҳимояси борасидаги камчиликларни бартараф этиш учун хавфсизлик масаласида шошилинч йиғилиши чақирган.
17 август оқшомида Кобулдаги тўйхонада рўй берган теракт оқибатида 63 киши ҳалок бўлиб, 182 киши жабрланди. Афғонистон ТИВ маълумотига кўра, портлаш террорчи-худкуш томонидан содир этилган. «Толибон» ушбу терактга алоқадор эмаслигини маълум қилди. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла содир бўлган ҳодисани қоралади ва қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026