Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада 17-тур якунланди. «Навбаҳор» Андижонда ғалаба қозонди, «Динамо»да кетма-кет бешинчи мағлубият
Шанба-якшанба кунлари Суперлигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйинларида «Локомотив» ўз уйида «Насаф»ни, «Навбаҳор» сафарда «Андижон»ни минимал ҳисобда мағлуб этди.
Пешқадам «Пахтакор» ОКМК майдонида йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди. Юқори учликда бораётган «Бунёдкор» «Металлург»ни қабул қилиб, ягона гол билан устун келди.
Бу турда ҳам омадсизликка учраган «Динамо» Суперлигадаги қаторасига бешинчи мағлубиятини Навоийда «Қизилқум»дан қабул қилди - 1:2.
Сўнгги ўринда бораётган клублардан «Бухоро» ўз майдонида «Сўғдиёна» билан дуранг (1:1) ўйнади, «Қўқон-1912» «Сурхон»ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Суперлига, 17-тур
18 август
Қизилқум – Динамо – 2:1 (1:0)
Голлар: Шерали Жўраев (55), Мате Ватцадзе (64) – Жасур Азимов (75, пен.)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Андижон – Навбаҳор – 0:1 (0:0)
Гол: Азиз Турғунбоев (52)
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов
Бунёдкор – Металлург – 1:0 (0:0)
Гол: Хуршид Ғиёсов (74)
Бош ҳакам: Вадим Агишев
17 август
ОКМК – Пахтакор – 0:3 (0:1)
Голлар: Козак (7), Юлдошев (68, автогол), Черан (79)
Бош ҳакам: Элёр Турсунов
Локомотив – Насаф – 1:0 (0:0)
Гол: Жамшид Искандеров (54)
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Бухоро – Сўғдиёна – 1:1 (1:1)
Голлар: Фатхулло Фатхуллоев (72) – Шоҳруз Норхонов (81)
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев
Қўқон-1912 – Сурхон – 2:1 (1:1)
Голлар: Собит Синдаров (7), Мурод Холмуҳаммедов (60) – Шавкат Саломов (38)
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
18-тур
26 август, душанба
Бунёдкор — Локомотив
Металлург — Навбаҳор
Динамо — Бухоро
27 август, сешанба
Пахтакор — Андижон
Насаф — Қўқон-1912
Сўғдиёна— ОКМК
28 август, чоршанба
Сурхон — Қизилқум
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026