Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон шарқидаги портлашларда 17 киши жароҳатланди
Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида содир бўлган қатор портлашлар оқибатида камида 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.
Ушбу ҳодиса билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.
Душанба куни Афғонистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда. Байрам 1919 йилдаги учинчи инглиз-афғон урушини якунлаб берган тинчлик шартномасининг кучга кирган сана билан боғлиқ.
Аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлган, 182 киши яраланганди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026