АҚШ Ўзбекистонга вазирликлар харажати тўғрисидаги маълумотни ошкор этишни тавсия қилди
Жорий йилнинг 15 август куни АҚШ Давлат департаменти йиллик молиявий шаффофлик ҳисоботини эълон қилди. Ўзбекистон шаффофликнинг минимал талабларига жавоб бермайдиган 67 мамлакат қаторига кирди, деб ёзмоқда Spot.
Бу ерда республика Озарбойжон, Туркманистон, Ироқ, Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар билан қўшни. Талабларга жавоб берадиганлар орасида Грузия, Арманистон, Молдова, Туркия, Полша, Словакия, Афғонистон, Қирғизистон ва бошқалар бор.
«АҚШ ёрдамини қабул қилувчи ҳукуматларнинг йиллик молиявий шаффофлигини баҳолаш америкалик солиқ тўловчиларнинг маблағларидан тўғри фойдаланилишини таъминлайди», - дейилади ҳисоботда.
Ҳисоботда Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлардан бири сифатида фуқаролар учун бюджетнинг нашр этилиши келтирилган. Аммо, тузувчиларнинг таъкидлашича, салбий ҳолатлар ҳали кўп. Улар орасида:
қарз мажбуриятлари тузилмаси, айниқса давлат компанияларида ошкор қилинмаяпти;
вазирликлар ва бошқа органларнинг харажатлари тўғрисида маълумот йўқ;
табиий ресурслардан келадиган даромадлар тўғрисида тўлиқ маълумот йўқ;
ҳукумат фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун шартномалар тузишда қандай мезонларга асосланиши аниқ эмас;
ва бошқалар.
АҚШ Давлат департаментидан ҳисоблашларича, Ўзбекистоннинг молиявий шаффофлигини қуйидаги ҳолларда яхшилаш мумкин:
қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан вазирликлар харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ очиқлиги;
«оқилона муддат» ичида ҳукуматнинг бажарилган бюджети бўйича аудиторлик ҳисоботларини тайёрлаш ва нашр этиш;
табиий ресурсларни қазиб олиш бўйича лицензиялар ва шартномаларни тақсимлаш мезонларини очиб бериш;
ва бошқалар.
Мавзуга оид
18:24
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19 / 27.11.2024