Ўзбекистон | 19:12 / 19.08.2019
12176
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Марказий Осиё вакиллари «С5+1» форматида музокара ўтказади

21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган «C5+1» шаклидаги юқори даражадаги учрашувда иштирок этади. 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Марказий Осиёнинг бешта давлати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ Давлат департаментининг ўша вақтдаги бошлиғи Жон Керри ўртасида халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий – гуманитар соҳаларда алоқалар бўйича Марказий Осиё+АҚШ кўринишидаги «Самарқанд декларацияси» келишуви имзоланган эди.

«С5+1» формати минтақадаги иқтисодий, савдо, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ўз ичига олади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид