Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир Наманганга борди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Наманган вилоятига борди.
Ҳукумат раҳбари мазкур вилоятдаги сафари давомида президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Журналист Оқилхон Дадабоевнинг Kun.uz’га хабар беришича, бош вазир давлат раҳбарининг ташрифида белгиланган муҳим топшириқлар, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш юзасидан Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилган.
Бош вазир ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва бандлигини ошириш, тадбиркорликни янада қулоч ёзишга қаратилган хайрли ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқларни берган.
Маълумот ўрнида, қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланган Наманган шаҳрида айни кунларда Марказий Осиёда ягона бўлган улкан туристик маскан – «Афсоналар водийси» хиёбони, «Юксалиш» мавзеси, Навоий ва «Ҳамроҳ» кўчаларида эҳтиёжманд оилалар учун бир қатор кўп квартирали турар-жой бинолари, «Пахталикўл», «Даштбоғ», «Машад» каби кичик эркин иқтисодий зоналар барпо этиш ишлари изчил олиб борилмоқда.
Яқин орада эса вилоят марказида таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18 қаватли бизнес марказини қуриш ишлари бошланади.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026