Жаҳон | 21:19 / 21.08.2019
4501
1 дақиқада ўқилади

Каталония суд орқали Испания ҳукуматидан 874 млн евро талаб қилмоқчи

Каталония раҳбарияти Испания ҳукуматидан 874 млн евро талаб қилиш учун у устидан судга арз қилмоқчи. Бу қиймат 2019 молиявий йил учун аванс тўловига тўғри келади.

Бу ҳақда Каталония ҳукумати раҳбари ўринбосари Пере Арагонес маълум қилди. 

EFE агентлигининг хабар беришича, Испания ҳукумати бу тўловларни амалга оширмаган, чунки 5 ойдан бери ҳукумат вазифасини бажарувчи мақомида қолмоқда. Мамлакатда ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра партиялар ҳанузгача бош вазирни тасдиқлай олишмаган. “Биз ўзимизнинг, Каталония аҳолиси пуллари бўлган, қонунан бизга тегишли ва нотўғри ушланаётган 2019 йил учун аванс тўловлари амалга оширилиши учун ҳукумат устидан судга арз қиламиз”, деб айтган Арагонес. 

У, шунингдек, Испаниянинг қолган ҳудудлари ҳукуматларини шикоятга қўшилишга чақирган, чунки бу вазият нафақат Каталония, балки Испаниянинг барча вилоятларига тааллуқлидир.  

Мавзуга оид