21:32 / 22.08.2019
7616

Италия ҳукуматини илк бор аёл киши бошқариши мумкин – ОАВ 

Италия конституциявий суди раиси ўринбосари Марта Картабия илк бор тарихда Италиянинг аёл бош вазири бўлиши мумкин.

Бундай таклиф билан Sky TG24 ахборот канали чиқди. Канал аёлнинг исмини муқобил парламент кўпчилиги таяниши мумкин бўлган коалициявий ҳукуматнинг эҳтимолий раҳбари сифатида айтган.      

Италия президенти Сержо Маттарелла ҳукумат инқирозидан чиқиш мақсадида барча партиялар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.

20 августда Италиянинг бош вазири – “5 юлдуз” ҳаракати” ва “Лига” партиялари таркибидаги коалициявий ҳукумат раҳбари Жузеппе Конте истеъфога чиқди. Унинг бундай қарор қабул қилишига унинг ўринбосари, ички ишлар вазири ва “Лига” етакчиси Маттео Сальвинининг баёноти туртки бўлган. Сальвини 8 августда ҳукмрон кўпчилик йўқлигини айтиб, янги сайловлар ўтказишга чақирган.

Top