Ўзбекистон | 18:19 / 22.08.2019
66648
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева фарзанд тарбиясини завқли саёҳатга ўхшатди

Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида ўғлига бағишлаб пост ва сурат қолдирди. 

Суратдан кўриш мумкинки, унинг ўғли Миромон Турсунов фортепиано бўйича «Импровизация устаси» йўналишида ғолиблик дипломини қўлга киритган.

Фото: Instagram /Саида Мирзиёева

«Миромон, болажоним менинг 
Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Фарзанд тарбиясини заҳматли, бироқ жуда завқли саёҳатга ўхшатаман. Бир умрлик саёҳатга. Мен болаларим учун биринчи навбатда ишончли дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Уларни қандай кўришни истасам, ўзим ҳам шундай, уларга намуна бўлишга интиламан!

Фото: Instagram /Саида Мирзиёева

Орзум ўғлимни мусиқага ошно қилиш эди, буни рўёбга чиқариш учун 25 йиллик танаффусдан сўнг яна фортепиано қаршисига ўтиришимга тўғри келди», - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид