Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокимига ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг 2019 йил 16 августдаги фармойиши билан Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаев Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Zarnews хабарига кўра, вилоят ҳокимининг 2019 йил 16 августда қабул қилинган қарори билан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига белгиланган умумий штат бирлиги ва меҳнат ҳақи фонди доирасидан чиқмаган ҳолда ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби ҳамда ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис лавозимлари жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси мақомига эга бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, вилоят ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026