Самарқандда барча меҳмонхоналар ҳамда масжидлар рақамли камерага тўлиқ ўтказилди
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жойлашган барча меҳмонхоналар ҳамда масжидлар рақамли камераларга тўлиқ ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Телеграм каналида хабар берилган.
Шаҳар бўйича катта кўчалар, чорраҳалар ва бошқа объектларга жами 4500 та рақамли камералар ўрнатилган бўлиб, ушбу камераларнинг 1100 таси Самарқанд вилояти ИИБда яратилган ситуацион марказга интеграция қилинган.
“Хавфсиз шаҳар” концепциясининг таркибий қисми бўлган Самарқанд шаҳрининг гавжум, бошқарилиши қийин бўлган 4та чорраҳасида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳаракат иштирокчиларига нисбатан маъмурий чора кўрилиши ҳамда ушбу кўчаларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш мақсадида кузатув ҳамда қайд этиш камералари ўрнатилиб, тест режимида ишга туширилди.
Шу билан бирга, вилоят ички ишлар бошқармаси давлат хусусий шерикчилиги асосида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи видеокузатув мосламаларини ўрнатилиши бўйича хоҳиш истаги бўлган, тегишли ваколатга эга корхона, ташкилот ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024