Эрон С-400 мажмуасининг муқобилини яратганини эълон қилди
Эрон ўз ишлаб чиққан янги зенит-ракета мажмуаси “Бавар-373”ни тақдим қилди. Мажмуа ўз кўрсаткичлари бўйича Россиянинг С-400 мажмуаларига яқин.
Мажмуа Теҳронда президент Ҳасан Руҳоний иштирокидаги маросимда тақдим қилинган.
Эрон президенти янги мажмуа ўз кўрсаткичлари бўйича С-400’га яқинлигини ва С-300’дан устунлигини айтган.
Руҳоний маросим вақтида Вашингтоннинг Эрон билан ядро келишувидан бир томонлама чиқишини яна танқид остига олган.
“Вашингтон халқаро ҳуқуқ ва келишувларни бузмоқда, иқтисодий террор ва босимдан ўз мақсадларига эришиш учун фойдаланмоқда”, деб айтган Эрон президенти.
Унинг айтишича. Эронда 2017-2018 йилларда ҳукуматга қарши ўтган акциялар ортида ҳам АҚШ турган.
“Америкаликлар тартибсизликлар бир неча ой давом этишига умид қилишган, бироқ Эрон хавфсизлик кучлари 5 кун ичида мамлакатда тўлиқ барқарорликни таъминлашган. Теҳрон хориждаги Эронга қарши доиралар устидан навбатдаги ғалабасига эришган”, деб қўшимча қилган Руҳоний.
Мавзуга оид
10:05
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024