Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия телеканалларида Ўзбекистон маданияти ва туристик масканлари тўғрисида кўрсатув намойиш этилди
Индонезиянинг «Ratih TV» ва «Geopark» телеканалларида Ўзбекистон маданияти ва туристик масканлари тўғрисида кўрсатув намойиш этилди.

22 август куни намойиш этилган «Jelajah Negeri: Explore Uzbekistan» (Мамлакат бўйлаб саёҳат: Ўзбекистонни кашф эт) деб номланган кўрсатув Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси ҳудудида суратга олинган бўлиб, бир соату 20 дақиқа давом этди.
Қайд этиш жоиз, Индонезияда Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари кенг оммалашмоқда. Яқинда Индонезиянинг 7та радиостанцияси жонли эфирида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус ток-шоу ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 майидан Тошкент ва Жакарта ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган. Авиақатнов жорий этилганидан буён Ўзбекистонга ташриф буюрадиган индонезиялик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 бараварга ошди. Индонезия фуқароларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиши ҳисобга олиниб, бу рақам яқин вақт ичида янада ўсиши кутилмоқда.



Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
17:59 / 24.06.2026