Мудофаа тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинмоқда
Янги таҳрирдаги “Мудофаа тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 12 июль куни биринчи ўқишда қабул қилинган эди, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Акмал Раҳмонов.
Билдирилишича, қонуннинг нормалари жаҳондаги ва минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, эҳтимол тутилган таҳдидлар, миллий хавфсизликка бўлган хавф-хатарлар ва уларга қарши йўналтирилган мамлакатнинг салоҳияти, шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда мудофаа соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, қайта ишлаб чиқилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилди ва сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига тақдим этилди.
Ушбу лойиҳани такомиллаштириш жараёнида Мудофаа вазирлиги мутахассислари билан ўтказилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда бир қатор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, янги шароитларда Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб бериш, мамлакатимиз миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини инобатга олган ҳолда, давлат ҳарбий ташкилотини ривожлантириш вазифалари ва йўналишлари аниқлашга устувор вазифа сифатида қаралди. Бундан ташқари, мудофаани ташкил этиш, Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари, уларни қўллаш шакллари ва усуллари, мамлакат мудофааси ва Қуролли Кучларга раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг, Мудофаа вазирлигининг, Қуролли Кучлар Бош штаби, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Шунингдек, уруш ҳолати, уруш даври, ҳарбий ва фавқулодда ҳолат, сафарбарлик, ҳудудий мудофаа ва фуқаро муҳофазаларини белгилаш, мудофаа соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, мамлакат мудофаасининг ҳарбий-иқтисодий таъминотига оид муносабатлар ҳуқуқий тартибга солиш бўйича илгари сурилган нормалар маромига етказилган.
Қайд этилишича, мазкур янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги қонунчилик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
09:24 / 02.11.2024