Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси Хан-Шейхун ва қатор қишлоқларни жангарилардан озод қилди
Сурия қуролли кучлари бош штаби Хан-Шейхун шаҳри ва Хома вилоятидаги қатор қишлоқлар озод қилинганини маълум қилди.
"Кейинги кунлардаги зарбалардан сўнг Хома шимолида террорчиларни қуршаб олган ҳарбийларимиз Хан-Шейхун, Мурик, Латамина, Телл-Сайад, Латмин, Кафр-Зейта, Лахая ва бошқа қишлоқларни озод қилди", - дейилади бош штаб баёнотида.
Ушбу ҳудудлар террорчилардан озод бўлгани эълон қилинди, жангарилар катта йўқотишларга учради.
"Армия тезкор суръатларда ҳаракат қилмоқда... бутун Сурия ҳудудини террорчилар ва уларнинг раҳнамоларидан тозалаш кўзда тутилган", - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, ҳозирда озод қилинган ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026