Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турдимов ҳафтанинг жума ва шанба кунларини Самарқанд вилоятида «Мактаблар куни» деб эълон қилди
Самарқанд вилоятида ҳафтанинг жума ва шанба кунлари «Мактаблар куни» деб эълон қилинди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг анъанавий август кенгаши ялпи йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилган.
Тадбирда вилоят ҳокими барча йиғилганларни яқинлашиб келаётган Ватанимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда билимлар куни билан қутлаб, вилоятда халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари хусусида сўз юритди. Мактабларни янги ўқув йили, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
Видеоселектор шаклида туман ва шаҳарлар билан боғланган ҳолда ўтказилган ялпи йиғилишда, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда молия идораларига жорий йилнинг 1 ноябригача куз киш мавсумига тайёр бўлмаган бирорта мактаб қолмаслиги, мактаблар ҳудудини ободонлаштириш, тозалик ишларини ташкил этиш зарурлиги юзасидан кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026