«Хориждаги фуқароларимизнинг 2,5 млрд сўм миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди». Абдуҳакимов иккинчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди
Чет элда вақтинчалик иш фаолияти билан бўлиб турган ўзбекистонликларга керакли хизматларни етказиш мақсадида Россия ва Жанубий Кореяда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхоналари очилди, 13 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқий ҳимояси масаласи кўриб чиқилди, чет элдаги иш берувчилар томонидан уларга тўланмаган 2,5 млрд сўм иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2019 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан Сенатга берилган ҳукумат ҳисоботида маълум қилди.
Бош вазир ўринбосари баёнотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6935тага, яъни 33 фоизга камайган.
Бош вазир ўринбосари биринчи ярим йиллик бўйича келтириб ўтган иқтисодий кўрсаткичларга кўра, ялпи ички маҳсулот 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди. ЯИМ улуши саноат тармоқларида 6,9 фоиз, жами хизматлар 12,7 фоиз, чакана савдо айланмасида 6,4 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 4,1 фоизга ортган. Инфляция даражаси 5,6 фоизни ташкил этиб, йил аввалидаги прогноз параметрлари 6,35-6,39 фоиз атрофида бўлиши таъминланган.
Хорижий инвестициялар ва кредитлар асосида амалга оширилаётган ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари асосида 3,8 млрд доллар, шу жумладан, ҳукумат кафолати остидаги инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан 1,6 млрд доллар, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар иштирокида 2,2 млрд доллар ўзлаштирилди. Ўтган йилгига нисбатан инвестиция маблағларининг ўсиши металлургия соҳасида 2,5 баравар, тўқимачилик соҳасида 2,7 баравар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 3,1 баравар, фармацевтика тармоғида 6,3 баравар ортган. Тўғридан-тўғри асосий капиталга қўшилган кредит ва инвестициялар тармоқ ва ҳудудий инвестицияларни қўшган ҳолда қуйидагича кўрсаткични кўрсатган: Тошкент шаҳри 493 млн доллар, Тошкент вилояти 248 млн доллар, Бухоро вилояти 208 млн доллар, Фарғона вилояти 207 млн доллар, Жиззах вилояти 171 млн доллар, Андижон вилояти 142 млн доллар, Қашқадарё вилояти 138 млн доллар, Наманган 108 млн доллар, Қорақалпоғистон Республикасида 134 млн долларни ташкил этди.
«2019 йилнинг иккинчи чорагида 10,3 мингта янги иш ўрни яратилди, «Ҳар бир оила ─ тадбиркор», «Ёшлар ─ келажагимиз» давлат дастурлари доирасида 152 минг нафар аҳоли тадбиркорликка жалб қилинди. 50,920та ўринга эга нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик битимлари имзоланди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида 12,1 трлн сўм миқдорида пул ажратилган. 33та тиббиёт муассасасида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди, 510та хусусий тиббиёт муассасаси фаолияти йўлга қўйилди», дейди Бош вазир ўринбосари мамлакатдаги ижтимоий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан.
«Давлат бошқаруви органларининг самарадорлигини баҳолаш тизими мезонлари ишлаб чиқилмоқда. 2019 йил иккинчи чорагида Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида 404 нафар раҳбарнинг бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланиб, турли сабабларга кўра уларнинг 98 нафарига интизомий чоралар кўрилди», ─ дея Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:48 / 13.11.2024
Жаҳон банки вакили Ўзбекистоннинг COP29’даги павилёни билан танишди
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024