Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” I ёшлар фестивали бўлиб ўтади
26-30 август кунлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида I ёшлар фестивали ўтказилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан мамлакатимиз ёшларини буюк аждодларимизга муносиб авлод қилиб тарбиялаш, уларда ватанга садоқат, илм-фанга муҳаббат, устозларга эҳтиром туйғуларини шакллантириш, иқтидорли ёшлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интилишларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш ҳамда кекса авлод билан ёшлар ўртасида доимий мулоқот ўрнатилишига эришиш мақсадида ўтказилаётган фестиваль жойларда қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
26 августда Навоий, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида;
27 августда Хоразм, Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида;
28 августда Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида;
29 августда Тошкент шаҳрида.
Фестиваль давомида Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида спорт мусобақалари, китоб-савдо ярмаркалари, ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмалари, фахрий ўқитувчилар, ижодкор ёшлар билан учрашувлар, “Робототехниклар танлови” ҳамда бир-биридан қизиқарли бошқа тадбирлар ташкил этилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи барча ёшларни фестивалда фаол иштирок этишга чорлайди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
17:24 / 01.01.2026