Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг полицияси 30га яқин намойишчини ҳибсга олди
Ҳонгконг полициячилари шанба куни шаҳарнинг қатор жойларида тартибсизликлар уюштирган 28 нафар намойишчини ҳибсга олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.
Кундуз куни юзлаб фаоллар Квун Тун кварталида тўпланишди. Намойишчиларнинг бир гуруҳи ҳокимият томонидан белгиланган йўналишдан чиқиб кўчаларни тўса бошлашди ва ғиштлар билан қуроллана бошлашди. Тартиб посбонларига турли буюмлар, ёнувчи аралашма солинган шишалар улоқтирилди. Шундан сўнг полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланди.
Бир неча киши жаорҳатланди.
Оқшомга яқин намойишлар Вон Тай Синг ва Шам Шуй По районларига кўчди. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, полиция ходимлари кўзларини лазер билан қамаштиришди. Шундан сўнг намойишчилар куч билан тарқатиб юборилди.
Ҳонгконгдаги намойишлар икки ойдан буён давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026