Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита вилоятда инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари сони ортди
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Бухоро ва Фарғона вилоятларида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иккитага ортди.
Мазкур даврда Ўзбекистонда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаларидан 770таси инсон ўлими билан тугади. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 871тани ташкил қилган.
Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Бойматжон Расулов Сенат ялпи мажлиси вақтида маълум қилди.
«Биринчи ярим йилликда ўлим билан тугаган ЙТҲлар 11 фоизга камайган бўлса-да, юқорилигича қолган.
Бухоро (42-40) ва Фарғона (94-92) вилоятларида эса бу фожиалар сонининг ошиши кузатилган», – деган Расуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026