Ўзбекистонга биринчи ярим йиллик ичида 3 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрди
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа дахлдор вазирлик ва идораларнинг туризмни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича ахборотини тинглашди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон энг эркин виза тартиблари рейтингида МДҲ давлатлари орасида 2-ўринни эгаллаган. Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, Ўзбекистонга илк 6 ой ичида 3 млндан кўпроқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоиз кўпроқдир.
Шунингдек, сайёҳлик хизматлари экспорти ошмоқда, у 2018 йилда 1 млрд 40 млн долларгача кўпайган. 2019 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 590,5 млн долларни ташкил қилган.
Юқоридаги тенденциялар ва миқдорий натижалар ҳам сайёҳлик инфратузилмаси объектлари ривожига таъсир кўрсатади. Мисол учун, хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда қолиши давомийлиги ошиши билан жойлаштириш воситалари юклангани ҳам ўсмоқда, бу эса сайёҳлик инфратузилмаси объектларидаги бандликка ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, ушбу соҳада бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Таъкидланишича, бир қатор дахлдор вазирликлар ва идораларда туризмни ривожлантириш фақатгина Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасида деган янглиш нуқтаи назар вужудга келган. Шу сабабли заиф идоралараро мувофиқлаштириш қайд қилиниб, у кўпинча туризм соҳасидаги давлат сиёсатига тўғри келмайдиган баъзи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши билан ифодаланган.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024