ЮНЕСКО Бош директори Самарқандга келди
26 август куни Самарқанд шаҳрида «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси» мавзусида халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун 25 август куни Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди.
ЎзА хабар беришича, юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўрибосари Азиз Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.
ЮНЕСКО БМТнинг 17та ихтисослашган муассасаларидан бири бўлиб, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ЮНЕСКОга 195 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.
Ўзбекистон билан ушбу ташкилотнинг ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган.
Самарқандда 26 август куни ўтказиладиган халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали ҳам ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024