Фан-техника | 20:30 / 27.08.2019
4301
2 дақиқада ўқилади

Инстаграм яқин дўстлар билан мулоқот учун алоҳида мессенжер тайёрламоқда

У орқали статусни бўлишиш ва хабарлар юбориш мумкин.

Instagram яқин дўстлар билан мулоқотга мўлжалланган Threads номли янги мессенжер устида иш олиб боряпти. У орқали статусларни тезкор бўлишиш, ёзувли хабарлар, фото ва видеоларни юбориш имкони мавжуд.

Ҳозирча илова фақат компания ишчилари орасида синалмоқда. Агар скриншотларга ишонадиган бўлсак, фойдаланувчи автоматик янгиланишни ишга тушириши мумкин ва шундан сўнг Threads жойлашув, ҳаракатланиш тезлиги ва батарея қувватига қараб мустақил равишда статус танлашни бошлайди. Статусни қўлда танлаш ҳам мумкин. У яқин дўстлар рўйхатидаги барчага кўриниб туради.

Лекин биринчи навбатда Instagram — мессенжер. Илованинг катта қисми Instagram'нинг хабарлар бўлимидек кўринади. Дўстлардан келувчи хабарлар экраннинг марказида пайдо бўлади, онлайн фойдаланувчилар эса яшил нуқталар билан белгиланади. Шунингдек Threads'да дўстларнинг story'ларини кузатиш мумкин.

Instagram'да аввал ҳам мессенжер бор эди: у Direct деб номланган ва 2019 йилнинг майидан бошлаб ўз мавжудлигини йўқотган. Катта эҳтимол билан Threads'га жиддийроқ қаралмоқда: Facebook'нинг бош директори Марк Цукербергнинг фикрига кўра, компаниянинг келажаги айнан мессенжерлар билан боғлиқ.

Илованинг тақдим қилиниш санаси ҳали номаълум.

Мавзуга оид