Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДАУ ҳузурида «Ғўза уруғчилиги маркази» фаолияти йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ғўза уруғчилиги маркази” давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент давлат аграр университети ҳузурида “Ғўза уруғчилиги маркази” давлат муассасаси ташкил этилган.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Тошкент вилояти шароитида экилган янги, истиқболли ва районлашган ғўза навлари бўйича мониторинг ўтказиш ва уларни кенг синовини ташкил этиш;
Марказга ажратилган ер майдонларида тўлиқ селекцион схема асосида янги ғўза навлари селекцияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва районлаштириш;
Марказга ажратилган ер майдонларида турли қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилигини ташкил этиб, алмашлаб экиш тизимини жорий этиш ва навларни етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш;
дастлабки элита-уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган тезпишар, тола ҳосили ва сифати юқори бўлган янги ва истиқболли ғўза навларининг оригинал уруғларини етиштириш;
дастлабки элита-уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган янги ва истиқболли ғўза навлари орасидан Тошкент вилояти шароитида етиштиришга мос тезпишар, тола ҳосили ва сифати юқори бўлган ғўза навларидан етарли миқдорда уруғлик материал етиштиришни йўлга қўйиш;
истиқболли ва районлаштирилган ғўза навларининг нав софлигини аниқлаш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш;
вилоятдаги элита ва уруғчилик хўжаликларини юқори сифатли оригинал уруғлик чигитлар билан таъминлаш;
уруғлик ғўзаларининг генетик (навдорлик) тозалигини баҳолаш, синовлардан ўтказиш ҳамда экинбоплик сифатларини аниқлаш;
селекционер ва уруғчилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, бакалавр, магистр, докторантларнинг амалиёти ҳамда илмий тадқиқотларини ўтказиш;
давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари танловида иштирок этиш, соҳага доир долзарб илмий-тадқиқот мавзуларини асослаш ва танловларда қатнашиш;
уруғлик пахта ва уруғлик чигитларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва халқаро стандартлар ҳамда техник регламентларни фаол жорий этиш йўли билан ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Марказда талабаларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини ўтказиш, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали малака ва кўникмаларини шакллантириш;
Марказда уруғчи мутахассислар ва ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, белгиланган мавзулар бўйича ўқитишга манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг, жумладан хорижий ва маҳаллий, вилоятлардаги барча уруғчилик йўналишидаги ташкилотларнинг мутахассисларини шартнома асосида ўқитиш.
Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари;
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Тошкент вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, А.Яссавий қишлоқ фуқаролар йиғини, Ш.Рашидов кўчаси 1-уй манзилида жойлашган Агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига тегишли бинолар ва иншоотларни тегишли ҳудуди ҳамда ўқув ва ётоқхона мебеллари билан Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Холматов) “Ғўза уруғчилиги маркази”да тажриба синовларини ўтказиш учун ушбу ҳудуддан 50 гектар суғориладиган ер майдони ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025