Жаҳон | 20:01 / 29.08.2019
4901
1 дақиқада ўқилади

Зеленский депутатларга ўзларини кўрсатишлари учун бир йил муҳлат берди

Украина президенти Владимир Зеленский Олий радада парламент депутатлари ўзларининг самадорликларини исботлашлари учун бир йил муҳлат берганини маълум қилди.

"Сизлар ўтган 28 йил давомида қилинмаган ишларни амалга ошира олган, ҳеч қандай муштлашувлар содир бўлмаган парламент сифатида дарсликларга кириш имконига эгасиз. Сизлардан бутун Украина илтимос қилади. Украин халқи манфаати учун фақатгина конструктив ва машаққатли меҳнатингиз талаб қилинади", - деди Радага мурожаатида.

"Ёки Худо сақласин, энг оз – атиги бир йил фаолият кўрсатган парламент сифатида тарихга кирасиз. Амалда бу сизлар учун синов даври. Ишонинг, Олий радани тарқатиб юбориш унчалик қўрқинчли нарса эмас", - деди Украина президенти.

Мавзуга оид