Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг янги воситалари жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб- қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирилиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Савдо саноат палатасининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш тўғрисида қуйидаги:
талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш;
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш;
тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес - инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этиш таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини ижро этиш бўйича:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси таркиби;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби;
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича махсус комиссия намунавий таркиби тасдиқланади.
“Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБларга “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида илгари берилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни жойлаштириб, бозор шароитларига яқин ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича банк фоиз маржасининг 5 фоизини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказилиши белгилаб қўйилади.
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги номолиявий қўллаб-қувватлаш турларига Жамғармадан субсидия маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилади:
а) талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида ҳар бир фуқаро учун бир ойга:
ўқитиш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;
ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;
б) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш йўналишида бир фуқаро учун бир ойга ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;
в) тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларига ҳар бир фуқаро учун бир марталик базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорида.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашни янги воситаларини амалда жорий этишга қуйидагилар масъул этиб белгиланади:
талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Агентлик;
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ҳамда тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этишга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Агентлик.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетда қўшимча манбалардан шаклланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман ва шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш марказларини бино ва иншоотлар ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлайди.
Мавзуга оид
14:00 / 13.07.2026
Қонунчиликдаги янгилик: Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари энди қандай тўланади?
16:25 / 29.06.2026
1 июлдан хусусий компанияларда ҳам касаллик нафақаси давлат томонидан тўлаб берилади
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
10:24 / 24.05.2026