21:22 / 30.08.2019
0
7942

Дзюдо. Юқори вазнларда устун келаётган европаликлар

Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 25-31 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган турнир ўзининг якуний палласига кириб бормоқда. 

Мусобақани анъанага кўра энг енгил вазн (эркаклар -60 кг, аёллар -48 кг) бошлаб берди. Турнирнинг биринчи кунида ўзбекистонлик Шарафиддин Лутфиллаев грузиялик Лкҳуми Чҳивимианига ютқазиб иккинчи ўрин билан кифоялангани ҳақида хабар қилган эдик. Бу вазнда учинчи ўрин Е.Сметов (Қозоғистон) ва Р.Нагаяма (Япония)га насиб қилган.  

26 август мусобақанинг иккинчи кунида -66 кгда япониялик Маруяма Жоширо (Япония) Ким Линҳванни (Ж.Корея) енгиб, ғолиб бўлган, учинчи ўринни эса Ҳифуми Абе (Япония) ва молдовалик Денис Виеру эгаллаган. Бу вазнда турнирда қатнашган икки ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов ва Сардор Нуриллаевлар 4-даврада мусобақадаги иштирокини тўхтатган. 

Эътибор қаратадиган жиҳатлардан бири кичик вазнларда совриндор бўлган спортчилар аксари Осиё минтақаси вакиллари ҳисобланади. Лекин вазн оғирлашгани сайин бу устунлик Европа қитъаси вакиллари томонга ўтиб кетди. Бу, айниқса, юқори вазнларда яққол сезилиб қолди.

-73 кгда татамига тушган дзюдочилар беллашувларида Ш.Оно (Япония), Р.Оружов  (Озарбойжон), Д.Иарсев (Россия), Ҳ.Ҳайдаров (Озарбойжон) шоҳсупага кўтарилган. Ўзбекистонлик Ҳикматулло Тўраев 2-даврада турнирни тарк этган. Бу вазнда осиёликлар медал даражасига кўра устунроқ. 

Гарчи Озарбойжон Осиё минтақасида жойлашган бўлса-да барча спорт мусобақаларида Европа қитъаси вакили сифатида қатнашади. Грузия ва Исроил борасида ҳам шуни айтиш мумкин. 

Кейинги кун эркаклар -81 кгда баҳсларга киришди. Шу вазндан бошлаб ғолиб спортчилар сафида европалик дзюдочилар салмоғи кескин ошганини кўриш мумкин. Бу вазнда ҳатто совриндор осиёликни кўрмайсиз. Муки Саги (Исроил), М.Кассие (Белгия), Л.Маэсурадзе (Грузия), В.Ф.Антоне (Канада) лар ушбу вазнда тенгсиз деб топилдилар. Ўзбекистонлик Ш.Болтабоев эса 7-ўриндан жой олган. 

-90, -100 кг тош босадиган дзюдочилар беллашувларида шоҳсупага кўтарилганлар сафида ягона осиёлик японлардан чиқди.

-90 кг — Ван Тэнд Ноэл (Голландия), Шоичиро Мукаи (Япония), Н.Маждов (Сербия), К.Ахел (Франция).

-100 кг — Ф.Жорже (Португалия), Н.Илясов (Россия), А.Вулф (Япония), К.Микаэл (Голландия).

Жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларида ҳам шундай натижаларни кўриш мумкин. Энг енгил вазнда украиналик Дариа Блодидга тенг келадиган рақиб топилмади, кейинги ўринларни Тонаки Фуна (Япония), У.Мунҳбат (Мўғулистон) ва Д.Кристиқи (Косово) эгаллаган.

-52 кгдаги қизлар баҳсларида У.Абе (Япония), Н.Кузиутина (Россия), А.Шишима (Япония), М.Келменди (Косово) шоҳсупадан жой олган. Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова 3-даврада иштирокини тўхтатган.

-57 кгдаги дзюдочи қизлар баҳсларида К.Дегучи (Канада), Т.Ёшида (Япония), Р.Силва (Бразилия), К.Жулиа (Полша) совриндор бўлган.

-63 кг — К.Агбегненору (Франция), М.Таширо (Япония), Ж.Франссен (Голландия), М.Таждос (Германия) шоҳсупага кўтарилган.

-70 кг — М.Э.Гаҳие (Франция), Б.Тимо (Португалия), М.Пинот (Франция), С.Конвайлар (Буюк Британия) совриндор бўлдилар. Ўзбекистонлик Гулноза Матниязова иккинчи даврада британиялик рақибасига мағлаб бўлди ва мусобақани тарк этди.

-78 кг — М.Малонга (Франция), Ш.Намада (Япония), М.Агуиар (Бразилия), Л.Кука (Косово) шоҳсупадан жой олган.

Ҳозиргача 22 та давлат дзюдочилари совриндорлар қаторидан ўрин олишди, шундан 5 таси Осиё, иккитаси Америка ва 15 таси Европа қитъаси мамлакатларидир.

Эртага дзюдочилар мутлақ вазн бўйича татамига тушишади. Унда ўзбекистонлик Бекмурод Олтибоев ҳам иштирок этади. У иккинчи даврадан баҳсларга киришади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top