Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Зеленскийни ғалабанинг 75 йиллиги байрамига Москвага таклиф қилишга ваъда берди
Украина президенти Владимир Зеленскийга Москвада ўтказиладиган Улуғ ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги тантаналарида иштирок этиш учун таклифнома жўнатилади, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, 17 давлат, жумладан Франция, Куба, Ҳиндистон, Чехия, Венесуэла, Белоруссия, Арманистон, Молдавия, Сербия раҳбарлари тантаналарда иштирок этишларини тасдиқлаган. Ушаковнинг қайд этишича, аксарият МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳам таклифга ижобий жавоб беришган.
АҚШ президенти Дональд Трампга таклифнома жўнатилган, аммо ҳозирча жавоб келмади, деб қўшиб қўйди у.
Август ўрталарида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам тантаналарга таклиф этилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025