Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший газ баллонини автобусга улаб, ҳаракатланишда давом этган ҳайдовчи бўйича маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда ўзининг "инновацион" ғояси билан "машҳур" бўлган автобус зудлик билан жарима майдонига олиб кирилиб, ҳайдовчининг қилган иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳайдовчи А.А.нинг айтишича, у ўзига бириктирилган “Шаҳрихон йўловчи Транс” МЧЖ корхонасига тегишли Isuzu автобусида Андижон шаҳар 1-йўналишда Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган пайтда газ ёқилғиси тугаб ўчиб қолган. Шундан сўнг ҳайдовчи машинани ёқилғи қуйиш шохобчасигача олиб бориш мақсадида атрофдаги хонадонларнинг бирига кириб, маиший газ баллонини илтимос қилиб олиб чиққан ва ўзбошимчалик билан автобусга улаган. Газ баллонини бўшатиб бўлгач, ҳаракатни давом эттирган. Ўша пайтда автобусда бўлган йўловчилар тушириб юборилган.
Ушбу масала юзасидан Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи шахсан воқеа жойига чиқиб ўрганиш ўтказди ва вилоят ЙҲХБ билан тегишли чоралар кўрилди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026