Наманган халқ таълими бўлимларига 12та "Спарк" автомашинаси топширилди
Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” парки амфитеатрида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоятдаги олий таълим ҳамда халқ таълими тизимлари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқотда вилоятдаги 685 та умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган 470 мингдан зиёд педагогларнинг вакиллари, учта олий таълим муассасалари раҳбарлари, вилоят ва туманлар халқ таълими тизими ходимлари, илғор ва намунали мактаб ўқитувчилари ва олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, турли давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар-мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Вилоят ҳокими Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Мактаб масаласи - келажак масаласи, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласи, мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди, мамлакат тақдири муаллимлар қўлида”, деган эътирофини алоҳида таъкидлаб, бу соҳа ходимларига билдирилган улкан шараф, айни пайтда чексиз масъулият эканлигини қайд этди.
Самимий учрашув чоғида ҳар икки тизим олдида турган вазифалар ва ўзгаришларга ҳам кенг тўхталиб ўтилди.
Учрашув-мулоқотда рағбат ва эътибор ифодаси сифатида Наманган шаҳри ва вилоятдаги барча туманлар халқ таълими бўлимларига 12 та “Спарк” автомашиналари топширилди. Шунингдек, вилоят халқ таълими ҳамда олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган энг фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган устоз-муаллимлар, профессор-ўқитувчилар замонавий планшетлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024