Ўзбекистон | 12:15 / 30.08.2019
3414
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон National Geographic Traveler Awards 2019 танловида «Йил кашфиёти» номинациясида иштирок этмоқда

Арманистон, Тайвань, Уммон, Руминия ҳамда Ўзбекистон “National Geographic Traveler Awards 2019” танловининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

National Geographic журнали'нинг Россиядаги версиясига кўра, жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида катта нуфузга эга.

“Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ҳозирча 22 фоиз овоз олиб, 43 фоиз овозга эга Арманистондан кейин иккинчи ўринда келмоқда. Учинчи ўринда 17 фоиз овоз билан Руминия мамлакати қайд этилган. Тўртинчи ва бешинчи поғоналарни 9 фоиз овоз билан Тайвань ҳамда Уммон эгалламоқда.

Таъкидлаш жоизки, “National Geographic Traveler Awards”нинг ўтган йилги танловида Ўзбекистон “Гастрономик туризм” йўналишида ғолиб сифатида эътироф этилган эди.

Бу йилги овоз бериш жараёни 12 октябрга қадар давом этади. Ўзбекистон туризмининг жаҳон саҳнида юксалишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва унинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлиши учун қуйидаги ҳавола орқали овоз беринг.

Мавзуга оид