Жамият | 12:56 / 30.08.2019
6719
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда газ трубасини кесиш чоғида портлаш содир бўлди. Икки киши касалхонага ётқизилди

2019 йил 25 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 51 ёшли Б.Л. Гулистон маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.Б.нинг уйида газ трубасини кесаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Л. ва А.Б. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид