Лукашенко шакар ишлаб чиқарувчиларга янги бозорлар топишни буюрди
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги корхоналарга ишлаб чиқарилган шакарни сотиш учун Россия бозоридан бошқа бозорларни ҳам топишни буюрди.
Маълум қилинишича, Смолевичский районига ташрифи давомида Лукашенко қанд лавлаги ҳосилининг қандай бўлиши ва шакар бозоридаги вазият билан қизиққан. Унга бу йилги ҳосил ўтган йилгидан ҳам юқори бўлишини, аммо анъанавий бозорларда шакар ортиғи билан эканлигини билдиришган. "Россияда шакар ортиб қолгани учун унинг килограммини 50 тийинга арзонлатиш таклиф қилинмоқда", деб маълумот берилган унга.
"Менга нолиманг. Сизларнинг ишингиз деҳқонлар етиштирган нарсани сотиш. Россия дунёдаги ягона мамлакат эмас. Ҳозирдан ҳаракатни бошлаш керак. Нафақат далада ишлаш керак, балки сотиладиган бозорларни топиш керак. Қишлоқдагилар етиштириб, тайёрлаб беришади, биз эса сотишда ёрдам беришимиз керак", - дея топшириқ берган Лукашенко амалдорларга.
"Шакарни қаерда сотишни ўйланг", - деган у қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва Минск области губернаторига.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
14:30 / 05.11.2024