Наманганлик 102 ёшдаги Иброҳимжон ота Хўжаев «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
Республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон Президентининг фармони билан ўзининг кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси, юртимиздаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари билан обрў-эътибор топган юртдошларимиз қатори 20 нафар наманганликлар ҳам давлатимизнинг юксак орден ва медалларига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
30 август куни Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган тантанали тадбирда давлат юксак мукофотлари эгаларига топширилди.
Тақдирланганлар ичида Наманган тумани Муллакудинг қишлоғида яшовчи 102 ёшдаги Иброҳимжон ота Хўжаев ҳам бор. Иброҳимжон ота «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Давлат мукофотлари вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан топширилди.
Орден ва медаллар билан тақдирланган ҳамюртларимиз бу мукофотлар нафақат ўзларининг, балки аввало вилоят аҳлининг, наманганликларнинг фидокорона меҳнатига, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссасига Президентимиз томонидан берилган юксак баҳо ва эътироф эканини қайд этдилар.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024