Жамият | 14:05 / 31.08.2019
8932
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қариндошлар жанжали касалхона ва жиноят иши қўзғатилиши билан тугади

2019 йил 26 август куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 37 ёшли Ш.Б. маст ҳолда уйи ҳовлисида шу маҳаллада яшовчи 24 ёшли жияни С.Т. билан ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда уларни ажратмоқчи бўлган С.Т.нинг отаси 47 ёшли Б.Б.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада Б.Б. касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Б. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид