Ўзбекистон | 19:06 / 02.09.2019
10746
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Марказий қўмондонлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Флорида штатининг Тампа шаҳрида жойлашган АҚШ Марказий қўмондонлигида расман фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти ҳамда у ерда ҳамкорлик фаолиятини юритаётган 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакили подполковник Умид Аҳмедов мустақилликка эришиш учун Ўзбекистон босиб ўтган йўл ва бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Иштирокчилар учун ўзбекистонлик ҳарбийлар томонидан ташкил этилган ўзбек миллий таомларидан иборат байрам дастурхони барчанинг эътирофига сазовор бўлди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, байрам давомида ўзбек халқининг маданияти, қадриятлари, миллий либослари, жумладан, атлас, адрас, тўн, дўппи ва миллий нақшлар билан безатилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбариятининг фикрича, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг юқори маданияти, миллий қадриятларга эга эканини, мероси ва имижини яна бир бор тасдиқлади ҳамда АҚШ билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамланишини таъминлашга хизмат қилади.

Мавзуга оид