Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фермер хўжалигидаги ерни хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 15 000 доллар олган аёл ушланди
2019 йил 27 август куни Самарқанд шаҳар ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2018 йил январь-май ойларида Пахтачи туманида яшовчи 40 ёшли Г.Н. исмли аёл Саттепо масканида яшовчи 39 ёшли Ф.Ў. исмли аёлнинг уйида унга “Акобир Лочинбек” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 15000 АҚШ долларини олганлиги ва берган ваъдасини бажармай пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026