Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг асосий душманларини санаб ўтди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ёлғон тарқатувчи оммавий ахборот воситаларини Вашингтоннинг асосий душмани деб атади.
“Яхши янгилик шундан иборатки, биз ютмоқдамиз. Бизнинг ҳақиқий рақиблар демократлар ва камайиб кетаётган республикачилар эмас. Бизнинг асосий душманлар ёлғон тарқатувчи оммавий ахборот воситаларидир. Мамлакат тарихида ҳали бундай ёмони бўлмаган”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Унинг айтишича, ёлғон ОАВ фактларни текширмайди ва манбаларга ҳавола қилмайди. “Улар яхши янгиликларни олиб, ёмон қилиб ўзгартирадилар”, деб айтган АҚШ президенти.
Аввалроқ Трамп Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэллни носамарали монетар сиёсат учун танқид қилиб, уни ва Хитой раиси Си Цзиньпинни АҚШнинг бош душманлари деб атаган.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026