Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония КХДР уч ой ичида тўққиз марта янги ракеталар синовини ўтказганини билдирди
Фото: AP Photo / Ahn Young-joon
Шимолий Корея май ойидан буён тўққиз марта учта модификациядаги ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Такэси Ивая маълум қилди.
"Майдан буён Шимолий Корея 9 марта ракета учирди. 4 ва 9 май, 25 июль ва 6 август кунлари "Искандер" туридаги ракетага ўхшаш ракеталар синовдан ўтказилди. Улар илгари Шимолий Кореяда бўлган ракеталардан фарқ қилади. Шунингдек, 24 августда қаттиқ ёнилғида учадиган ракеталар синовдан ўтказилди. Бундан ташқари, 10 ва 16 августда учирилган ракеталар Американинг ACMS ракеталарини ёдга солади", - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, якуний хулосага келиш учун қўшимча таҳлиллар талаб қилинади. Аммо экспертлар барча ракеталар кичик масофага мўлжалланган янги турдаги ракеталар турига мансуб деган фикрда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026